
Погбанинг агенти 2 та супер клуб билан музокаралар ўтказди
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг агенти “Ювентус” ва ПСЖ клублари билан музокара олиб борган.
Daily Mirror нашри хабарига кўра, 28 ёшли франциялик футболчининг агенти яқинда "Ювентус" ва ПСЖ вакиллари билан мижозининг эҳтимолий трансфери борасида музокаралар олиб борган. Погба ҳозирча фаолиятини қаерда давом эттириши борасида ҳали бир қарорга келмаган.
Эслатиб ўтамиз, Погбада “қизил иблислар” билан ҳам ҳам шартномани узайтириш имконияти бор. МЮ раҳбарияти унга аллақачон ўз таклифини берган.
Поль Погба жорий мавсум АПЛда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар