Погба учун курашда қайси клуб фаворитлиги маълум. Бу "Реал" эмас

  • 20 Jan 21:19
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба келаси ёзда инглиз клубини текинга тарк этиши мумкин, дея хабар бермоқда ESPN мухбири Жюльен Лауренс.

Tecno

Манбага кўра, франциялик футболчини қўлга киритиш учун ПСЖ асосий даъвогар ҳисобланади. Париж клубининг бу борадаги имкониятлари "Ювентус" ва "Реал"га қараганда юқори баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, Погба «Манчестер Юнайтед» билан шартномасини узайтирган тақдирдагина ПСЖнинг режаси барбод бўлиши мумкин. Аммо Поль ва “қизил иблислар” ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз кечмоқда.

Франция терма жамоаси етакчиси жорий мавсумда АПЛда 9 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!