Погба бориши мумкин бўлган ягона жамоа қолди

  • 22 февраль, 2022, 10:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба мавсум якунланиши билан эркин агентга айланади.

Анчадан бери франциялик футболчини янги битим имзолашга чорлаётган манчестерликлар яқинда фикрини ўзгартирди. Клуб мутасаддиларига ўйинчи фикрини тез-тез ўзгартираётгани ёқмади ва улар унинг позициясига бошқа номзод қидиришни бошлаб юборди.

Todofichajes нашрининг хабар беришича, “Ювентус” раҳбарияти ҳам Погбани ортга қайтариш ғоясидан воз кечган. Аввалроқ, Испания грантлари – “Реал” ва “Барселона” катта маош талаб қилаётган Погбани олиш фикридан қайтганди.

Ҳозир 28 ёшли футболчига ПСЖ ягона даъвогар бўлиб турибди. Парижликлар Франция терма жамоаси етакчисига йилига 16 миллион евро маош тўлашга розилик берган ва 2027 йилнинг ярмигача шартнома имзолашни таклиф қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!