Погба "авф этилди"

  • 4 октябрь, 2024, 22:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Ювентус” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг дисквалификация муддати қисқартирилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Спорт арбитраж суди (CAS) 31 ёшли ярим ҳимоячининг допинг учун дисквалификациясини тўрт йилдан бир ярим йилгача қисқартирган. Таъкидланишича, Погба 2025 йилнинг январидаёқ “Ювентус” машғулотларига қўшила олади ва март ойидан бошлаб унга расмий ўйинларда қатнашиши руҳсати берилади.

Эслатиб ўтамиз, Погба 2023 йил сентябридан буён майдонга тушмаяпти, чунки унинг танасида допинг борлиги аниқланган. Футболчининг Турин супер клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача имзоланган.

Олти турдан кейин “Ювентус” 12 очко билан А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!