Пеллегрини истеъфо ёқасида

  • 25 ноябрь, 2019, 15:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини тез орада ўз лавозимидан озод этилиши мумкин.

Tecno

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “болғачилар” раҳбарияти жамоанинг мавсум давомида қайд этаётган натижаларидан норози бўлишмоқда. Агар вазият тез орада ўнгланмаса 66 ёшли мутахассис истеъфога чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, Пеллегрини “Вест Хэм”ни 2018 йилнинг май ойидан буён бошқариб келмоқда. Унинг шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Унга кўра мутахассиснинг йиллик маоши 8,17 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, “Вест Хэм” премьер-лиганинг 13 та туридан сўнг 16-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!