
"Пахтакор" чемпионликка яқинлашмоқда. АГМК "шерлар"ни мағлуб этиб, 2-ўрин учун курашдаги рақобатни давом эттирадими?
"Пахтакор" Суперлига 22-турида 1 ноябрь куни Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади. Клуб матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.
"Шерлар"дан мазкур баҳсни Аброр Исмоилов сариқ карточкалари сони 4тага етгани сабабли ўтказиб юборади. Жамоаларда дисквалификация билан боғлиқ бошқа йўқотишлар мавжуд эмас.
Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 25 марта ўзаро тўқнаш келган. 18 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 3 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. Пойтахтликлар 42 тўп киритиб, 16 гол ўтказиб юборган. 5 муваффақиятни "Пахтакор" йирик ғалаба билан қўлга киритган. Олмалиқда кечган 12 ўйиннинг 9тасида "шерлар" устун келган. Мезбонлар эса 3 учрашувда ютуққа эришган. "Пахтакор" сафарда 18 гол урган ҳолда 7 тўп ўтказиб юборган.
Мазкур ўйиндаги ғалаба орқали Шота Арвеладзе шогирдлари чемпионлик сари янада катта қадам ташлаш имкониятига эга. АГМК эса 2-ўрин учун жиддий рақобатга киришган. Шу сабабли баҳснинг кескин ўтиши кутилмоқда.
АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги 22-тур беллашуви 1 ноябрь, якшанба куни соат 17:00да Олмалиқдаги ОКМК стадионида бошланади.
Фикрлар