
"Пахтакор" бугун украин клубига қарши ўйнайди
Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" жамоаси бугун ушбу йиғин доирасидаги ўзининг биринчи назорат баҳсини Украинанинг "Минай" клубига қарши ўтказади.
Ужгород шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи ушбу клуб 2015 йилда ташкил этилган ва қисқа фурсатда Украина премьер-лигаси иштирокчисига айланган. Таркибининг асосий қисми маҳаллий футболчилардан иборат. Илгари "Шерлар" бу рақиб билан тўқнаш келишмаган.
Беллашув 7 февраль куни Тошкент вақти билан соат 18:00да Сидедаги стадионда бошланади.
Фикрлар