
"Пахтакор" 2 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўзининг икки нафар футболчиси - Владимир Козак ва Достон Иброҳимов билан шартнома узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
"Пахтакор" ўз тарбияланувчилари саналган икки футболчи билан шартномаларни узайтирди.
Владимир Козак билан 2021 йил охиригача, Достон Иброҳимов билан эса 2022 йилнинг ёзигача шартномалар тузилди. Ҳар икки ўйинчи "Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчилари бўлиб, клуб тизимида узоқ йўлни босиб ўтишган. Улар билан келишувга эришилди ва футболчилар юқоридаги муддатгача "Пахтакор"га боғлиқ ҳолда қолишади", - дейилади клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Фикрлар