
"Пахтакор" 10 йилдан сўнг мушкул ишга айланган вазифани уддалади
"Пахтакор" жамоаси 10 йиллик танаффусдан кейин Осиё Чемпионлар Лигасида нимчорак финал иштирокчисига айланди.
"Шерлар" сўнгги бор 2010 йил ОЧЛда гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлганди. Ўшанда жамоа нимчорак финалга 2-ўрин соҳиби йўлланма олганди. Ниҳоят, узоқ йиллик танаффусдан кейин "Пахтакор" қитъанинг клублар учун биринчи рақамли мусобақасида яна нимчорак финал қатнашчисига айланди.
Энди Шота Арвеладзе шогирдлари нимчорак финалда Эронинг "Истиқлол" клуби биан тўқнаш келади. Ўйин 26 сентябрь куни "Ал-Жануб" стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар