
Пандемия даврида ҳам тўхтатилмаган чемпионатда ғолиб аниқланди
Никарагуа чемпионати коронавирус пандемияси даврида ҳам давом эттирилган саноқли футбол турнирларидан бири бўлди.
Кеча ушбу мамлакат чемпионатида ғолиб жамоа номи маълум бўлди. Плей-офф финалида «Реал Эстели» меҳмонда «Манагуа» клубини 3:1 ҳисобида енгди ва чемпионликни қўлга киритди. Боиси, ушбу жамоаларнинг дастлабки учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган эди.
Ҳозирда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 4 миллиондан ортиб кетди.
Фикрлар