Ўзбекистонлик дарвозабон Тожикистоннинг бошқа клубига кўчиб ўтди

  • 17 февраль, 2022, 23:20
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистонлик иқтидорли дарвозабон, ўтган йили Тожикистон чемпионатида Кулобнинг  “Равшан” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Муҳриддин Аҳмедов янги мавсумни қайси клубда бошлаши маълум бўлди.

Tecno

Аҳмедов қишки тайёргарлик пайтида “Турон” ҳамда “Андижон” клублари билан ҳам йиғинларда иштирок этди. Аммо унга яна Тожикистондан қулай шартнома таклиф қилинди.

Бу йил Тожикистон элитасига чиққан “Равшан-Зафаробод” жамоаси Муҳриддин Аҳмедов билан шартнома имзолади. Шу тариқа, ҳамюртимиз қўшни юртдаги фаолиятини яна давом эттирадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!