
Ўзбекистонда биринчи рақамли дарвозабон ким?
Мавсумни “Навбаҳор” сафида ўтказаётган дарвозабон Ўткир Юсупов SPORTS.uz мухбири билан суҳбат давомида айни дамда мамлакатимизнинг энг кучли посбони ким деган саволга жавоб берди.
- Айтинг-чи, Ўзбекистонда биринчи рақамли дарвозабон деб кимни айта оласиз?
- Мураббийлар ҳаммасини кўриб туришибди. Мен кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Ҳозирда барча дарвозабонларни бир хил савияда деб ўйлайман. Қолаверса, чемпионат ҳам яқиндагина бошланди. Назаримда яна 3-4 та турдан кейин дарвозабонлар борасида ҳам кучлилари ажралиб қолишади.
Суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>
Фикрлар