
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг навбатдаги рақиби маълум
"Dubai Cup" халқаро турнирида иштирок этаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси навбатдаги ўйинини вьетнамлик тенгқурларига қарши ўтказади. Учрашув 29 март куни Тошкент вақти билан 17:00да старт олади. Мазкур баҳс "Ал Авир" ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз ушбу турнирдаги илк ўйинда Саудия Арабистонига имкониятни бой берганди. Учрашув 2:0 ҳисобида саудияликлар ғалабаси билан якунланганди.
Иккинчи баҳсда ҳамюртларимиз мезбон БАА U-23 терма жамоаси билан куч синашган. Якунда жамоалар 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангга имзо чекканди.
Фикрлар