Ўзбекистон - КХДР: Матнли трансляция
Айни дамда "ЖЧ-2026" саралашининг учинчи босқич 1-тур доирасидиги Ўзбекистон - КХДР баҳси бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90'

Учрашув якунланди. Терма жамоамиз "ЖЧ-2026" саралашининг учинчи босқичини ғалаба билан бошлади
 - 90+1'Посбонимизга тиббий ёрдам кўрсатилди. У ўйинни давом эттира олади
 - 90'

Баҳснинг иккинчи бўлимига тўрт дақиқа вақт қўшиб берилди
 - 88'

Таркибимизда ўзгариш. Машарипов ва Шомуродов кетди. Уларнинг ўрнига Мозговой ва Абдухолиқов майдонга тушди
 - 86'
Рақибларимиз сўнгги дақиқаларда таваккал қилиб олдинга интилмоқда
 - 82'

КХДР таркибида ўзгариш. Паек Чунг Сонг ўрнига Жонг Ил Гван баҳсни давом эттиради
 - 80'
Футболчиларимиз кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда, бироқ, ҳисоб хали хамон 1:0
 - 72'

Рақибларимиз таркибида ўзгариш: Майдонни тарк этганлар: Ким Кук Бом ва Ил Сонг Ри Майдонга тушганлар: Ри Ун Чол ва Хое Жу Сонг
 - 71'

Термамиз таркибида ўзгаришлар. Майдонни тарк этганлар: Алижонов ва Шукуров Майдонга тушганлар: Сайфиев ва Абдуллаев
 - 67'
Ажойиб вазиятни Шомуродов гол билан якунлаши мумкин эди. Бироқ, тўп дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди
 - 60'

Термамиз таркибида ўзгариш. Майдонга Ўрунов ўрнига Файзуллаев тушди
 - 59'Футболчиларимиз кетма-кет вазиятдар яратмоқда
 - 56'Ўруновдан хавфли, аммо, ноаниқ зарба
 - 45'

КХДР таркибида ўзгариш. 8-рақамда ҳаракат қилган Ким Кук Жин ўрнига 9- рақамда Ри Жо Гук майдонга тушди
 - 45'

Иккинчи бўлим старт олди
 - 45+3'

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди
 - 45+2'
Алижоновнинг зарбасини рақиб посбони қайтармоқда
 - 45'

Биринчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди
 - 44'
Машарипов зарба берилиши керак бўлган жойда узатмани амалга оширди
 - 40'

Сейййййв. Юсупов рақибларнинг ҳисобни тенглаштиришига йўл қўймади
 - 38'

Дарвозамиз томон пенальти белгиланди
 - 35'
Ҳамробековдан хавфли зарба. Бироқ ноаниқ
 - 31'
Рақибларимиз стандарт вазиятдан жарима майдончаси ичига узатмаси футболчиларимиз томонидан бартараф этилди
 - 29'
Машарипов жарима зарбасидан фойдалана олмади
 - 20'

Гооооол. Машарипов ҳисобни очмоқда. Насруллаевдан ассист
 - 11'
Рақибларимизнинг ҳужуми Насруллаев томонидан хавфсизлантирилди
 - 8'
Шомуродовдан хавфли зарба. Рақиб дарвозабони ўз жойида
 - 2'

Вакилларимизда ажойиб имконият юзага келиши мумкин эди. Бироқ оффсайд
 - 1'

Учрашув бошланди
 



Фикрлар