Отабек Тохиров "ACA 163" турнирида рақибига имконият қолдирмади

  • 22 Sep 22:17
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Минск шаҳрида давом этаётган "ACA163" турниридаги 2-вакилимиз Отабек Тохиров ҳам октагонга кўтарилди.

Tecno

У россиялик Игорь Вольчонов билан жанг қилди. Тўлиқ уч раунд давом этган баҳсда, ҳамюртимиз тўлиқ устунлик қилди. Якунда, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа вакилимиз ўзининг 9-ғалабасини расмийлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, Тохиров "Nursulton Team" клуби вакили саналади. У Бехзод Жиянов ҳамда Нурсултон Рўзибоев қўл остида машғулотлар олиб боради.

Comments

You must be logged in to commet!