
Осиё чемпионати. Бугун U-19 терма жамоамиз йигитлари ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади
Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.
Бугун чорак финалларнинг охирги куни. Кун доирасида Ёшлар (U-19) терма жамоамиз йигитлари ўзининг ярим финал олдидан баҳсларини ўтказишади. Ушбу босқичга тўлиқ таркибда (10 нафар) етиб келганмиз.
-50 кг: Одилшох Ҳалимов - Киаттисак Сукве (Таиланд);
-55 кг: Абдулазиз Абдуназаров - Шивам (Ҳиндистон);
-60 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов - Кун Ванг (Хитой);
-65 кг: Жаҳонгир Зайниддинов - Сеёунг Сонг (Жанубий Корея);
-70 кг: Абдулазиз Жўрақулов - Ҳаошенг Жанг (Хитой);
-75 кг: Муҳаммаджон Яқупбоев - Исмаил Оразмирадов (Туркманистон);
-80 кг: Норбек Абдуллаев - Женнан Суо (Хитой);
-85 кг: Самир Собиров - Троунг Киет Ли (Вьетнам);
-90 кг: Муҳаммадризо Сиддиқов - Ҳемант Сангван (Ҳиндистон);
+90 кг: Ислам Салиҳов - Геонҳуи Лее (Жанубий Корея).
Бу ҳғақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар