
Осиё чемпионати. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон билан беллашади
Бугун Тошкентда гандбол бўйича 19 ёшли қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади. Унда қитъамизнинг энг кучли 8 жамоаси ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳида Хитой, Хитой Таипейи, Гонконг ва Ҳиндистон жамоалари билан беллашади. Ҳамюртларимиз биринчи турни бугун Ҳиндистонга қарши ўтказиши кўзда тутилган. Ўйин соат 18:30 да мусобақага мезбонлик қиладиган “Алпомиш” муз саройида бошланади. Жамоамизнинг гуруҳ босқичидаги тақвими билан танишинг:
1-тур: Ўзбекистон – Ҳиндистон (20 август, 18:30)
2-тур: Ўзбекистон – Гонконг (21 август, 18:00)
3-тур: Ўзбекистон – Хитой Таипейи (24 август, 18:00)
4-тур: Ўзбекистон – Хитой (25 август, 18:00)
Маълумот учун, ушбу қитъа биринчилиги келаси йил У20 ёш тоифасида ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб беради. Мусобақада ярим финалга етиб борган жамоаларга жаҳон чемпионати йўлланмаси насиб этади.
Фикрлар