Нурмагомедов хотирасига бағишланган турнирда ўзбек жангчиси октагонга кўтарилади

  • 3 сентябрь, 2020, 17:13
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Жорий йилнинг 9 сентябрь оқшомида Россиянинг "Бадиий гимнастика маркази"да таниқли мураббий Абдулманап Нурмагомедов хотирасига бағишланган ММА кечаси ташкил этилади. Мазкур яккакураш жангида профессионал спортчилар ғолиблик учун октагонга тушади.⠀

Tecno

Ушбу кечанинг марказий жангида Даурен Ермеков Владимир Минеев билан ўрта вазн тоифасида FNG чемпионлик камари учун жанг олиб боради.⠀

Шунингдек, бу жанг кечасида ҳамюртимиз Мироншоҳ Жафаров 77 килограмм вазн тоифасида россиялик Гела Беридзега қарши октагонга чиқади.

"Амир Темур" клуби аъзоси Мироншоҳ қўл жанги бўйича бир неча бор Ўзбекистон чемпиони ва халқаро турнирлар ғолиби бўлган. R-1 профессионал йўналиши бўйича кўп карра ғолиб, ММА бўйича 3:0 ҳисобида етакчилик қилаётган жангчиларимиздан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!