Нойер терма жамоадаги фаолиятини якунлайдими?

  • 02 Aug 18:30
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” клуби сардори Мануель Нойер терма жамоадаги фаолияти ҳақида гапирди. Аввалроқ, дарвозабон Германия термасида фаолиятини якунлаши ҳақида хабарлар тарқаган эди.

Tecno

“Ҳозир келажакда нима бўлиши ҳақида аниқ бир нарса айта олмайман. Ўз пайтида Тони Кроос танаффус олган эди, кейин эса, катта турнирда иштирок этиш учун қайтганди”,- деди немис посбони.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси ўз уйида бўлиб ўтган Еврода Испанияга чорак финалда мағлуб бўлиб турнирни тарк этишган эди. Мануель Нойер 2010 йилдан бери миллий терма жамоанинг асосий дарвозабони ҳисобланади.

Comments

You must be logged in to commet!