Нокаутчи Жервонта "Танк" Дэвиснинг жанг санаси ва рақиби аниқ бўлди. Кейин эса Райан Гарсияга навбат...

  • 19 ноябрь, 2022, 18:40
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (61,2 кг) WBА Regular камари эгаси Жервонта Дэвис (27-0, 25КО) 7 январь куни биринчи енгил вазнда (58,9 кг) WBА жаҳон чемпионлик камари эгаси Ҳектор Гарсияга (16-0, 10КО) қарши жанг ўтказиши расман тасдиқланди. Бу баҳс енгил вазн тоифасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Tecno

Шундан сўнг, узоқ кутилган Жервонта Дэвис ва Райан Гарсия тўқнашуви 15 апрелда бўлиб ўтиши бўйича келишувга эришилган. Унга қадар Райан Гарсия ҳам битта жанг ўтказиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!