Неймарнинг отаси парижлик мухлисларнинг "ўпкасини босиб қўйди"

  • 16 апрель, 2020, 20:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ форварди Неймарнинг отаси ўғли парижликлар сафидаги фаолиятидан қониқиш ҳосил қилаётгани ва жамоадан кетмоқчи эмаслигини айтди.

Tecno

“Келажак фаолиятини Неймарнинг ўзи ҳал қилади. Биз фақат шартнома ёки унинг яшаш шароитлари билан боғлиқ маъмурий ишларни амалга оширамиз холос.

Ўғлим ПСЖда бахтли ва жамоасининг Чемпионлар лигаси чорак финалига чиққанидан хурсанд. У жамоадан кетиш ҳақида ўйламаяпти”, - дейди футболчининг отаси.

Ҳозирги кунда эса Неймарнинг “Барселона”га қайтиши ҳақида хабарлар жуда кўпаймоқда.

Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида жами 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 18 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!