Неймарга қайси жамоага ўтишни айтишди

  • 15 май, 2023, 12:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Арсенал” жамоасининг собиқ футболчиси Жилберто Силва ПСЖ ҳужумчиси Неймарга фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича маслаҳат берди.

Tecno

- Кейинги пайтда Неймарнинг Париждаги ҳаёти жуда ғалати ўтяпти. Фанатлар Неймарнинг уйига келиб, унга эътирозларини билдириб, тўғри қиляпти, деб бўлмайди.

Мен Неймарни “Арсенал” таркибида кўрмоқчиман. У футболчи сифатида менга жуда ёқади, - деди Жилберто Силва.

ПСЖ айни пайтда жароҳатини даволатиш билан банд бўлган Неймарни ёзда сотиб юбормоқчи. Бразилиялик юлдуз бунгача бир неча маротаба Париждан кетишга қаршилик қилган. Бироқ, ПСЖ мухлислари унинг уйига бориб, норозилик намойишини ўтказганидан кейин 31 ёшли футболчи ўзига бошқа жамоа топишга мойил бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!