Неймарга кутилмаган вариант чиқди. Месси бундан ғазабда!

  • 17 Jan 09:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Неймар фаолиятини АҚШда давом эттириш имкониятига эга. Бразилиялик юлдузнинг Саудия Арабистонига кўчиб ўтгани ўйин борасида ҳеч қандай самара бергани йўқ.

Tecno

2023 йилнинг ёзида “Ал-Ҳилол”га қўшилган 32 ёшли ҳужумчи оғир жароҳатлар туфайли 2025 йилнинг бошига қадар атиги еттита ўйинда қатнашди холос.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Неймарни “Чикаго Файр” ёзда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Чикаголиклар машҳур футболчи билан ҳамкорлик ўрнатиш борасида музокараларни бошлаб юборди.

Маълумотларга қараганда, бу вазият MLS юлдузи Лионель Мессига ёқмаган. Аргентиналик тўпурар “Барселона” ва ПСЖдаги собиқ жамоадоши Неймарни “Интер Майами”да кутмоқда.

Месси худди Каталонияда бўлгани каби “Интер Майами”да ҳам Луис Суарес ва Неймар билан бирга кучли ҳужум учлигини ташкил қилмоқчи.

Comments

You must be logged in to commet!