Неймарга жароҳат етказган "Лион" футболчиси 3 та ўйинга дисквалификация қилинди

  • 18 декабрь, 2020, 09:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Лион" ярим ҳимоячиси Тиаго Мендес Франция чемпионатининг 14-турида ПСЖга қарши баҳснинг 90+6-дақиқасида  рақиб ҳужумчиси Неймарга жиддий жароҳат етказди. Учрашув ҳаками VAR орқали такрорий лавҳани кўргач, Мендесга қизил карточка кўрсатди.

Tecno

Франция профессионал футбол лигаси тартиб-интизом қўмитаси ушбу ҳолатни қайта ўрганиб чиқди ва Тиагони 3 та ўйинга дисквалификация қилди.

Таъкидлаш керакки, бу Неймар учун жорий мавсумдаги 3-жароҳат бўлди. У бунгача сентябрь ва ноябрь ойларида ҳам жароҳат олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!