
Неймар ПСЖда қолишга қарши эмас
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ПСЖ билан амалдаги шартномасини узайтиришга тайёр.
Le Parisien нашрига кўра, 27 ёшли бразилиялик Парижликлар таклиф қилишга тайёр бўлган янги келишувни ўрганиб чиқмоқда.
Маълумот ўрнида, Неймар ПСЖ таркибида ушбу мавсумда барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушган 9 гол ва 6 голлик узатма муаллифига айланди.
Олдинроқ, "Барселона" Неймар трансферини амалга оширмоқчилиги ҳақида хабар тарқалган эди. Унинг тахминий трансфер суммаси 160 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар