
Неймар нега хафа?
ПСЖ ҳужумчиси Неймар чиройли финтлар ишлатишидан мақсад рақиб футболчиларини камситиш бўлмаганини билдирди.
- Мен юқори савияда ўйнай бошлаганимдан бери, кўп жамоалар чиройли ўйин кўрсатиш ўрнига ҳимоя ва рақиб ҳужумини бузишга эътибор қаратаётганини ҳис қилдим. “Сантос” ва “Барселона” каби жамоалар бундан мустасно. Мен чиройли дриблинглар кўрсатишга ҳаракат қилганимда, мени рақиб футболчиларини камситишда айблашяпти, - дейди Неймар.
2017 йилда ПСЖга келган Неймар, яна эски жамоаси “Барселона”га қайтиш илинжида юрибди. Унга Франция чемпионати ёқмаяпти.
Фикрлар