
Неймар Месси туфайли "Барса"га қайтмайди
ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг “Барселона” қайтиши энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан. Бразилия терма жамоасида ўйнаган Фелипе Мело ҳам бу борада ўз фикрларини билдирди.
Неймар Францияда зўр ўйнамоқда ва буни рақамлар тасдиқлайди. Франциянинг футболи испанлар, инглизлар, итальянлар ва немисларникидан кескин фарқ қилади. У ерда ўйин қаттиқ кураш ва тўқнашувларга бой. Неймар ўшандай вазиятда ҳам қойилмақом ишларни қиляпти. Лекин Неймар ПСЖ билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмаса бўлмайди, - деди Фелипе Мело.
Бундан ташқари, ҳозир “Палмейрас” шарафини ҳимоя қилаётан тажрибали футболчи ёш ҳамюртига маслаҳат ҳам берди.
Неймар агар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмаса, дарҳол “Барселона”га қайтиши керак. Лекин бунда битта катта муаммо бор. Чунки “Барса”га келган одам Мессига рўбарў келади. Бу эса ҳақиқий муаммо, - деди Фелипе Мело.
Фикрлар