
Неймар Мбаппе ҳақида гапирди
ПСЖ ҳужумчиси Неймар жамоа юлдузи Килиан Мбаппе билан келиша олмай қолгани ҳақидаги хабарлар тарқалганидан кейин франциялик футболчи ҳақида фикрларини билдирди.
- Тан оламан, охирги паллагача унинг атрофидаги гаплардан бехабар эдим. Шартномани узайтириши ҳақида бу хабар эълон қилинишидан бир кун аввал хабар топдим. Килиан қолганидан жуда хурсандман. ПСЖ лойиҳаси унга мос келади, деб ўйлайман.
Мбаппенинг фаолияти учун ватанида, ўзининг шаҳри жамоасида бир неча йил ўйнаш, Чемпионлар лигасини ютишга интилиш фойдали бўлади.
Шунинг учун ҳам унинг танлови тўғри бўлган. Балки келажакда фикрини ўзгартириб, бошқа жамоада ўйнашни истаб қолар. Таркибда Килиан каби ўйинчиларни ушлаб қолиш ҳар доим муҳим ҳисобланади, - деди Неймар.
Фикрлар