Неймар келажаги бўйича бир қарорга келди

CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Неймар шу пайтга қадар 2025 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномасининг охирги кунига қадар клубда қолишини таъкидлаб келаётган эди.

Tecno

Сўнгги пайтда жамоа ичида ва клуб атрофида рўй бераётган воқеалар бразилиялик юлдузнинг режаларини ўзгартириб юборди. Маълумки, парижлик фанатлар Неймарнинг уйи олдида норозилик намойиши ўтказиб, 31 ёшли футболчидан жамоани тарк этишни талаб қилган.

Неймар айни пайтда оғир жароҳатини даволатиш билан банд. У келаси мавсумга қадар футболдан четда бўлади.

Бразилиялик юлдуз энди жамоадан кетиш вариантларини жиддий тарзда кўриб чиқишга тайёр. ПСЖ уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага жўнатишга розилик берган. Неймарга Англиянинг бир неча гранд жамоалари кўз тикмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!