Неймар АПЛда ўйнашни хоҳлайдими?

  • 4 февраль, 2021, 18:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Неймар фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириш бўйича ўз фикрини билдириб ўтди.

Tecno

“Англия чемпионатида ўйнашни хоҳлармидим? Мен премьер-лига учрашувларини камдан-кам томоша қиламан, аммо у ерда яккакурашлар жуда кўп эканлигини эшитганман. Лига-1да ҳам бундай курашлар етарли. Мен учун мотивация ғалаба ҳисобланади, мағлубият эмас. Мен Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш нималигини биламан ва бунга ПСЖ билан эришишни хоҳлайман”, - деди бразилиялик футболчи.

Неймар 2017 йилдан буён ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!