
"Нефтчи" илк хориж йиғинини якунлади
Янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган "Нефтчи" жамоаси илк хориж йиғинини якунлади.
“Нефтчи” дастлабки ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Анталья шаҳрида ташкил этганидан ҳабарингиз бор. Жамоа йиғин мобайнида кунига 2 маҳалдан машғулотлар ўтказди ва 5та назорат баҳсида майдонга тушди. Дастлаб Руминиянинг “Херманштатд” клуби билан ўйин ўтказиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади, 15 январ куни Сербиянинг "Младост" клуби 1:0 ҳисобида мағлуб этилди. Шундан соънг Косовонинг "Приштина" жамоаси билан 0:0 ҳисобидаги дуранга имзо чеккан бўлса, йиғиннинг охирги кунида иккита назорат учрашувида майдонга чиқди ва ҳар икки учрашувда ҳам дуранг натижа қайд этди. Биринчи учрашувда Сербиянинг "ИМТ" жамоаси билан 1:1 ҳисоби билан тугалланган бўлса, иккинчи учрашувда Шимолий Македониянинг "Силекс" клуби билан 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Учрашувлардан сўнг “Нефтчи” илк хориж йигъинини якунлади. "Йўлбарслар" энди навбатдаги хориж йиғинини 29 январдан бошлайди ва янги мавсум олдидан асосий тайёргарлик жараёнига киришади.
Comments