"Навбаҳор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади, таркибда янги номлар бор

  • 21 Dec 08:03
  • Javokhir Azimov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

"Навбаҳор" клуби аъзолари янги мавсумга тайёргарликни бугундан бошлади.

Tecno

Бугунги машғулот Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида “Марказий” стадионининг захира майдонида бўлиб ўтди. Унда асосий таркибнинг 4-5 нафар футболчилари билан биргаликда “лочинлар”нинг U21 ёшлар ва U19 жамоалари ўйинчилари иштирок этди.

Асосий таркибнинг қолган вакиллари машғулотларга кейинроқ қўшилади. Жамоа аъзолари янги мавсумга тайёргарликни Наманганда 29 декабргача олиб боради. Кейин қисқа муддатли таътил берилади.

photo_2022-12-20_21-01-33

photo_2022-12-20_21-01-33 (2)

photo_2022-12-20_21-01-33 (3)

photo_2022-12-20_21-01-33 (4)

“Навбаҳор” матбуот хизмати

Comments

You must be logged in to commet!
Mirvoxid Tojiyev
21/12/2022 13:53
qani yangi nomlar