"Навбаҳор" "Сўғдиёна"га қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади

  • 22 апрель, 2022, 00:09
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Сoca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” жамоаси ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилади.

Tecno

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, “Лочинлар” мазкур ўйинга тайёргарликни бугундан бошлашди.

Жамоа аъзолари бугун кечки пайт Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида машғулот  ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” - “Сўғдиёна” ўйини 26 апрель куни Намангандаги “Марказий” стадионида соат 18:15 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!