
"Навбаҳор" дарвозабони "Насаф"га қарши ўйин олдидан: Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш ниятидамиз
Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” клублари ўртасидаги учрашув арафасида мезбонлар дарвозабони Ўткир Юсупов бўлажак баҳс борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Албатта, “Насаф” ҳам жиддий рақиб ва бежизга турнир жадвалининг юқори поғонасида бормаяпти. Шу боис, бўлажак ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик.
Суперлига 17-тури доирасидан ўрин олган баҳсда сафарда “Андижон”ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик. Умид қиламанки, ушбу учрашувдан сўнг, жамоамизнинг 2-даврадаги омадсиз ўйинлари ортда қолди.
Жорий мавсумда клубимизнинг олдига жиддий мақсадлар қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш ниятимиз ҳам бор. Шу боис, қаршиликларга қарши кечадиган баҳсда майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, мухлисларга қувонч улашиш, ярим финалга чиқиш истагидамиз. Мазкур қарама-қаршилик фақатгина бир учрашувдан иборат бўлганлиги боис, бўлажак ўйиннинг кескин курашлар остида ўтиши эҳтимоли юқори. Биз эса ушбу баҳсда ғалаба қозониш учун майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, барча имкониятимизни ишга соламиз. Фақат мухлислар бизни ҳар доимгидек, муносиб тарзда қўллаб – қувватлашса бўлгани, - деди дарвозабон.
Фикрлар