"Насаф" биринчи, "Нефтчи" ва "Пахтакор" иккинчи...

  • 4 октябрь, 2022, 20:02
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган баҳсда "Нефтчи" пойтахтда "Локомотив"ни мағлуб этди, 3:1.

Tecno

Шу тариқа фарғоналиклар иккинчи даврада жамғарилган очколари сонини 14 тага етказиб олди. Бу борада Левченко шогирдлари фақатгина турнир жадвали пешқадами "Насаф"дан ортда бормоқда.

Шунингдек, "йўлбарслар"нинг статистикаси амалдаги чемпион "Пахтакор" билан тенг. Ҳаттоки, жамоалар тўплар фарқи бўйича ҳам +5 натижасини кўрсатиб турибди.

Виталий Левченко шогирдлари кейинги учрашувни "Олимпик" клубига қарши ўтказади. Учрашув 8 октябрь куни Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтади.

"Нефтчи" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!