
Нагельсманн: "Виртц АПЛда энг кўп голли вазият яратувчи футболчи"
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Флориан Виртцни ҳимоя қилди. Футболчи ҳозирча "Ливерпуль" сафида АПЛ доирасидаги ўйинларда гол ёки ассист қайд этмаган.
"У гол урмаса ҳам, барибир Премьер-лигада энг кўп вазият яратаётган футболчи бўлиб қолмоқда. Бу вазиятлар амалга ошмаётгани унинг айби эмас — буни жамоадошлари бажариши керак.
Флориан лигага мослашиши лозим, холос. Мен унинг энди эркин ўйнаяпти, деб ўйлайман. Виртц ўз имкониятларини, лигадаги тизимни яхши билади. Унга ҳамиша осон бўлмаган, аммо у меҳнат қилишда давом этади", — деди мураббийи.
Маълумот учун, 22 ёшли футболчи якунланган ёзги трансферлар ойнасида "Байер" клубидан "мерсисайдликлар" сафига 140 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.
Фикрлар