
"Тоттенхэм" қишки трансферлар ойнасида янги дарвозабон олишни режалаштириб қўйди
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қишки трансфер ойнасида янги дарвозабон олишни режалаштирмоқда, деб хабар берди "TEAMtalk".
Манбага кўра, "шпорлар" бу борада изланишни бошлаб бўлган ва муносиб номзод топилса, келишув январда амалга ошиши мумкин.
Ҳозирги мавсумда жамоанинг асосий дарвозабони Гильермо Викарио бўлиб, у барча мусобақаларда 10 та ўйин ўтказган, 9 та гол ўтказиб юборган ва 4 бор дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.
Антонин Кински эса фақат Англия Лига кубогидаги бир ўйинда майдонга тушган ва ўшанда дарвозасига ҳеч қандай гол киритилмаган.
Фикрлар