МЮнинг янги форварди Нигерияда болалар уйи учун бир миллион фунт ажратган

CHERY AUTO

Одион Игало жорий мавсумнинг қолган қисмини "қизил иблислар" сафида ижара асосида ўтказади. Бу ҳақида олдинроқ хабар бериб ўтган эдик.

Tecno

Асли Нигерияда туғилиб катта бўлган футболчи ўз мамлакатига кўпинча хайрия ишлари мақсадида пул юбориб маҳаллий аҳолига ёрдам бериб туради.

Шундай ишларидан бири, Игало Нигерияда болалар уйини қуриш учун 1 миллион фунт (тахминан 1 миллион 300 минг доллар) хайрия қилган экан. Ушбу болалар уйи 2017-йилда мамлакатнинг порт шахри ҳисобланган Лагоснинг шимолий чеккасидаги қашшоқ туманида ишга тушган.

Футболчи бу ишни унга қилинган яхшиликларга жавоб ўрнида қайтараётганини айтиб ўтган.

Меҳрибонлик уйида 30-40 атрофидаги болаларга бошпана берилади ва унда ўғил ва қиз болалар учун алоҳида хоналар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!