
МЮ сўнгги 14 йилда илк бор ЕЧЛда рақиб дарвозаси томон бирорта аниқ зарба йўллай олмади
Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/4 финал дастлабки баҳсида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ушбу ўйин давомида мезбонлар рақиб дарвозаси томон жами 10та зарба йўллашди, аммо, уларнинг ҳеч бири дарвозага аниқ бормади. Эътиборлиси, манкуанликлар Чемпионлар лигасида сўнгги 14 йилда илк бор бундай ҳолатга тушишди. Аниқроғи, МЮ сўнгги бор 2005 йил “Милан”га (0:1) қарши ўйин давомида рақиб дарвозасига бирор марта аниқ зарба бера олмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 17 апрель куни “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар