МЮ Роналдудан кўп гол урадиган ҳужумчини чақирди

  • 12 июнь, 2022, 20:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти келаси мавсум олдидан жамоа ҳужумкорлигини сезиларли даражада кучайтирмоқчи.

Tecno

Ўтган мавсумда жамоа ҳужумчиларининг аксарияти ўзини кўрсата олмади. Ҳатто, жамоанинг ўз зўр тўпурари Криштиану Роналду ҳам премьер-лига ўйинларида 18 та гол урди холос. Умумий ҳисобда эса, португалиялик юлдуз мавсумда 24 марта гол нишонлаган.

Энди манчестерликлар “Бавария”дан кетиш пайига тушган Роберт Левандовскини ўз сафига чорлаяпти. 33 ёшли ҳужумчи бир неча мавсумдан бери Роналдудан кўп гол урмоқда.

Жумладан,  Левандовски Бундеслигада 35 та тўп киритди, қолган турнирлар ҳам тўпурарлик маҳоратини  намойиш қилиб, мавсумни 50 та гол билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!