Муроджон Аҳмадалиев: "Ҳар қандай рақибга тайёрмиз!" (Видео)

  • 30 март, 2021, 09:27
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев 3 апрель куни Тошкентда япониялик Рёсуке Ивасадан ўзига тегишли бўлган WBA ҳамда IBF чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Tecno

Мазкур жанг аввалида юртдошимиз ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этди. 

"Бир кун ҳам меҳнатсиз ўтмади. Жанг қачон ва қаерда бўлишидан қатъий назар, биз машғулотларни давом эттиравердик. Ўз кучига ишонган спортчи қийинчиликлардан фақат завқ олади. Менга кимга қарши жанг қилишнинг фарқи йўқ. Ҳар қандай рақибга тайёрмиз. Мени дуо қилиб, қўллаб-қувватлаб турган юртдошларим ва бокс мухлисларига раҳмат деб қоламан. Худо хоҳласа 3 апрель куни сизнинг ишончингизни оқлаш учун бор кучим билан курашаман",- деди Аҳмадалиев ўз Инстаграм саҳифасида.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!