
"Muradov Professional Liga5" турнирининг яна икки жанги маълум бўлди
Хабарингиз бор, 21 май куни Қўқон шаҳрида яна бир катта ММА кечаси ташкил этилади. Яъни, "Muradov Professional Liga 5" турнири бўлиб ўтади.
Маълумки, ушбу турнирда бир қатор юртимизнинг машҳур ММА вакиллари ҳам октагонга кўтарилади.Жумладан, Шоҳасан Мирзаматов, Авлиёхон Ҳамидов, Аҳлиддин Мирзадавлатов навбатдаги жангларини ўтказади. Мирзаматов ҳамда Ҳамидовнинг рақиблари маълум бўлиб улгурган. Бу борада маълумот бериб ўтган эдик.
Бугунга келиб, яна икки нафар ҳамюртимизнинг ушбу жанг оқшомида октагонга кўтарилиши ва рақибларига ҳам ойдинлик киритилди.
Енгил вазн (70,3 кг) тоифасида фаолият юритадиган вакилларимиз Муҳиддин Мамажонов (2-0) қирғизистонлик Элдияр Тобаевга (2-1) қарши баҳс юритса, Умар Каримов (2-0) Қозоғистон вакили Саладин Сабиров билан тўқнаш келадиган бўлди.
Тез орада тўлиқ файт-кард ҳам маълум бўлади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар