Муҳаммадсалим Сотволдиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди

  • 6 июнь, 2020, 17:33
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони, профессионал боксчи Муҳаммадсалим Сотволдиев (11-7-2-2, 3 КО)нинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди.  У сўнгги жангини 14 март куни Россиянинг Анапа шаҳрида "Гладиатор 6" турнири доирасида мезбон Радик Григорянга қарши ўтказиб, дуранг натижа қайд этган эди.

Tecno

Унинг бу галги рақиби арманистонлик Аркадий Арутунян (13-4-9, 1 КО) бўлади. Ушбу тўқнашув санаси ҳозирча маълум эмас. Боксчимиз жанг Россияда ташкил қилиниши, жаҳондаги карантин ҳолати ўз якунига етиб, барчаси ўз изига тушиши биланоқ мазкур баҳс бўлиб ўтишини таъкидлаб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!