Муҳаммад Салоҳ ўзини танқид қилган юлдузнинг рекордини йўққа чиқаради

  • 29 октябрь, 06:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг тўққизинчи турида амалдаги чемпион “Ливерпуль” футболчилари “Брентфорд”га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бу учрашувда урилган гол Муҳаммад Салоҳни тарихий рекорд остонасига яқинлаштирди.

Tecno

33 ёшли мисрлик ҳужумчи олдиндаги учрашувларда битта самарали ҳаракат билан Англия футболи афсонаси Уэйн Рунининг рекордини такрорлаши мумкин. Бунинг учун Салоҳ ҳозирги клуби сафида битта гол урса ёки ассист қилса кифоя.

Opta Sport статистика марказининг маълум қилишича, айни пайтда Муҳаммаднинг “Ливерпуль” жамоаси ўйинчиси сифатида “гол+пас” тизимида тўплаган баллари 275 тани ташкил қилмоқда. Шулардан 187 таси гол ва 88 таси ассист.

Рекорд эса “Манчестер Юнайтед” таркибида 183 та гол ва 93 та ассист қафд этиб, жами 276 та самарали ҳаракатни амалга оширган Уэйн Рунига тегишли.

Бундан буён Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”даги учрашувлари давомида битта самарали ҳаракатни амалга оширса, Рунининг натижасини такрорлайди. Ундан кейинги ҳар бир гол ва ассисти янги рекорд сифатида ёзилаверади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!