
Моур ватандошини "Тоттенхэм"га олиб келмоқчи
"Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш "Тоттенхэм" қизиқишлари доирасига кирди, дея хабар бермоқда Le10Sport нашри.
Жозе Моуриньо Невешнинг иқтидорига юқори баҳо бермоқда ва уни янги мавсумда ўз жамоасида кўриш истагида. Ўз навбатида португалиялик футболчининг ўзи ҳам лондонликлар таркибда тўп суришга тайёр.
Футболчининг "бўрилар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2023 йил ёзида якунига етади.
Фикрлар