"Монако" бугун 2 та футболчининг трансферини эълон қилади

  • 29 январь, 2020, 15:03
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Монако" клуби бугун 29 январь куни 2 та футболчининг трансферини эълон қилади. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра монаколиклар "Страсбур" ярим ҳимоячиси Юссуф Фофан ва "Бордо" ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменини таркибга қўшиб олишади. Ушбу икки футболчининг трансфери эса “Монако”га жами ҳисобда 35 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Маълумот учун, 21 ёшли Фофан жорий мавсум Франция чемпионатида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. 20 ёшли Тчуамени эса 15 та ўйинда иштирок этиб жамоасининг 1 та голига ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!