"Милан"нинг эътибори А Серия юлдузига тушди

  • 25 июнь, 2023, 11:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Римнинг “Лацио” клуби ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич Италиянинг бошқа бир клуби – “Милан” қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда Lazio Press нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбанинг ёзишича, “россонерилар” 27 ёшли сербиялик футболчининг номзодини яқинда “Ньюкасл”га сотиб юборган Сандро Тоналига ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда. Милинкович-Савичнинг трансфер нархи эса 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Сергей ўтган мавсумда римликлар таркибида жами 47 та ўйинда қатнашиб, 11 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати келаси йилнинг ёзигача ҳисобланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!