"Милан" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

  • 7 май, 2019, 10:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Милан" форварди Патрик Кутронега қизиқиб қолди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “шпорлар” 21 ёшли италиялик футболчи учун “россонерилар”га 35 млн евро таклиф қилишмоқчи.

Маълумот учун, Кутроне “Милан” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 40та учрашувда иштирок этди ва 9та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!