"Милан" Андре Силвани "Монако"га қанчага сотади?

  • 23 июль, 2019, 21:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Монако" клуби "Милан" форварди Андре Силвани ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 23 ёшли португалиялик футболчининг трансфери монаколикларга 25 миллион еврога тушади. Унинг ўзи эса янги жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Сильва ўтган мавсумни “Севилья”да ижара асосида ўтказган эди. У ушбу давр ичида андалусияликлар сафида жами 40та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 11та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!