
Мессининг яқинлари уни ПСЖга ўтишга ундамоқда
Аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг яқинлари уни "Барселона"дан ПСЖга ўтишга ундамоқда. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар тарқатди.
Месси одатда фаолияти бўйича шартномаларни ўзининг агенти ҳисобланган отаси ва акаси билан муҳокама қилади. Улар эса Леони ПСЖга ўтишга даъват қилмоқда.
Париж клуби Мессига ҳозир “Барса” таклиф қилаётган маошдан кўпроқ пул тўлашга тайёр. Бундан ташқари, шартнома имзолангач унга яна қўшимча бонус пуллари ҳам ваъда қилинган.
Сўнгги пайтларда Месси “Барселона” билан шартномасини узайтириши ҳақида хабарлар ҳам жуда кўп тарқала бошлади. Бироқ унинг ўзи бу борада аниқ бир гап айтмаяпти.
33 ёшли Месси жорий мавсум Ла Лигада 35 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 30 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар